Главная » 2016 » Февраль » 11

ТОШКЕНТДА АНДРОИД КУНИ НИШОНЛАНАДИ


  • voydodaxek
  • 12 Фев 2016(01:28)
  • 519
  • 0

Тошкент Политехника музейида 24 февраль куни соат 15.00 да “Инсонга ўхшаш илк робот – андроид куни” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Унда турли роботлар намойиши, қизиқарли шоу, “Роботлар юлдузли жанги” томошаларини ўтказиш кўзда тутилган. Шу билан бирга болалар ўртасида робот-легони йиғиш бўйича мусобақа уюштириш ҳам режалаштирилган. “Музейнинг ‘Фейсбук”даги расмий саҳифасида бу мусобақаларда қатнашиш учун жойлар чекланганлиги учун 17 февралга қадар мурожаат этиш лозимлиги ҳақида хабар берилган”,-дейилади хабарда.

Всего комментариев: 0
avatar