Главная » 2016 » Январь » 23

Тошкентда ҳаракатланаётган Chevrolet Aveo'нинг суратлари тарқалди


  • News
  • 23 Янв 2016(20:07)
  • 646
  • 0
Facebook.com’даги Водители Ташкента гуруҳида 2016 йилнинг баҳор ойларида GM-Uzbekistan компанияси томонидан сотувга чиқарилиши кутилаётган Chevrolet Aveo (Nexia 3)нинг шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган сурати тарқалди.

Машининг юкхона ва бампер қисми яширилган машинанинг давлат рақами ўрнига “Тажриба” деб ёзиб қўйилган. Facebook.com фойдаланувчилари Водители Ташкента гуруҳига автомобилни Тошкент шаҳрининг турли чеккаларида ҳаракатланиб кетаётган суратларини жойлаб боришяпти.

Кеча, 22 январь куни гуруҳга автомобилнинг олд қисми суратини жойлаган фойдаланувчи уни Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси қаршисида тўхтаб турганини ёзиб қолдирган.

Шунингдек, гуруҳда янги машинанинг ташқи кўриниши юзасидан тинимсиз баҳслар кетмоқда. Кимдир уни кутилгандек ижобий кўринишда эмаслигини айтса, яна биров Chevrolet Aveo (Nexia 3) жаҳон андозларига мослигини, аввалги Nexia’дан буткул фарқ қилишини ёзяпти.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar