Главная » 2016 » Январь » 27

Тошкентда Cobalt, Matiz ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди


  • voydodaxek
  • 27 Янв 2016(02:54)
  • 505
  • 0

“Тошкент метрополитени” биноси яқинида содир бўлган ЙТҲда йўлнинг нариги томонидан келаётиб бурилаётганган Cobalt қарама-қарши йўлларни ажратиб турган темир тўсиқларнинг бурчагидаги бетон устунга бориб урилади.

 

Facebook.com фойдаланувчиларининг Водители Ташкента гуруҳи орқали маълум қилишларича, бугун, 26 январь куни Тошкент шаҳрининг “Ўзбекистон” кўчасида Cobalt, Matiz ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. “Тошкент метрополитени” биноси яқинида содир бўлган ЙТҲда йўлнинг нариги томонидан келаётиб бурилаётганган Cobalt қарама-қарши йўлларни ажратиб турган темир тўсиқларнинг бурчагидаги бетон устунга бориб урилади. Ҳалокат оқибатида автомобилнинг олд қисми жиддий зарарланиб, машина ерга қулаган устуннинг устига чиқиб қолади.
Водители Ташкента гуруҳидаги айнан шу йўлда ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчилар машинанинг аянчли ҳолатдаги суратларини интернетга жойлаб, бошқалар билан бўлишиш билан банд. Кимдир унинг давлат рақамини ёдда олиб қолиш кераклигини, машина сотилаётганда уни синчковлик билан текшириш кераклигини айтса, яна кимдир баландликдан олинган суратлар билан воқеани кузатиб турганини маълум қиляпти.

Шунингдек, гуруҳдагиларнинг хабар беришларича, шу вақтнинг ўзида худди ўша ерда Matiz ва Lacetti машиналари ҳам тўқнашган. Маълумотларга қараганда, катта йўлдан ҳаракатланиб келаётган Matiz’нинг қаршисидан қоидабузар Lacetti чиқиб қолган ва ЙТҲга сабаб бўлган.

Теги: Тошкентда Cobalt, Matiz ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз

Всего комментариев: 0
avatar