Главная » 2017 » Май » 25

Тошкентда даҳшатли қотиллик содир бўлди


  • News
  • 25 Май 2017(22:51)
  • 769
  • 0
Жорий йилнинг 19 май куни тахминан соат 17:00 да Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида пичоқ билан баданининг кўп жойлари санчилиб кесилган аёл кишининг мурдаси топилган.

Шунингдек, хонадондан унга тегишли бўлган Samsung русумли уяли алоқа воситаси, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-тарож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Али Аманкулов томонидан содир этилгани аниқланди.

Ундан жиноий йўл билан қўлга киритилган 3 600 000 сўм пул, 101 АҚШ доллари, Samsung русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлар ва эркаклар қўл соати олинган. Ҳозирда Аманкуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

P.S. Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Qalampir: Сумбула
Всего комментариев: 0
avatar