Главная » 2017 » Июнь » 20

Тошкентда фоҳишахоналар сони яна биттага камайди


  • Ies_92uz
  • 20 Июн 2017(14:19)
  • 378
  • 0

Рамазон ойи охирлаб бормоқда. Шу кунларда эса ўзининг жирканч қилмишларини давом эттираётган фуқаролар ҳам топиляпти. Хусусан, фоҳишалик ва унга шароит яратиб бериш билан шуғулланувчи фоҳишахоналар фаолияти яна биттага камайди.
 
Жорий йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 17:30ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида И.Н. Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул эвазига фуқаро У ва Ш ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Всего комментариев: 0
avatar