Главная » 2016 » Январь » 28

Тошкентда йўл четидаги дарахт Spark'нинг устига ағдарилди


  • voydodaxek
  • 28 Янв 2016(16:12)
  • 783
  • 1

Ёғингарчилик туфайли тупроқнинг юмшагани ва бунинг оқибатида дарахт ўз оғирлигина кўтара олмагани сабаб у йўл ўртасига кўндаланг ҳолатда ағдарилиб, ҳаракатланишни чеклаб қўйди.

Бугун, 28 январь куни Тошкент шаҳри, Тараққиёт кўчасидаги катта йўл бўйлаб ҳаракатланиб бораётган Chevrolet Spark автомобилининг устига йўл четидаги катта дарахт ағдарилди. Ёғингарчилик туфайли тупроқнинг юмшагани ва бунинг оқибатида дарахт ўз оғирлигина кўтара олмагани сабаб  у йўл ўртасига кўндаланг ҳолатда ағдарилиб, ҳаракатланишни чеклаб қўйди.

Водители Ташкента гуруҳида тарқалган суратларга қараганда, фавқулодда вазият оқибатида фақатгина битта машина зарар кўрган. Ҳалокат оқибатида жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Тошкент шаҳри бўйлаб йўл четидаги катта ва эски дарахтларни таг-туги билан кесиб ташлаш таклифини беришмоқда.

Всего комментариев: 1
avatar
1 Nurbek8243 • 20:31, 28 Янв 2016
Bitta Towkentdamas opwe yol chetidagi katta va eskidaraxtlarni olib tawlaw kerak aslida
avatar