Главная » 2017 » Май » 28

Тошкентда содда инсонларни алдаб юрган фирибгар қўлга тушди


  • News
  • 28 Май 2017(22:51)
  • 287
  • 0
2017 йил давомида, Чилонзор тумани ҳудудида яшовчи Мехрангиз Жумақулов бир неча фуқароларга Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида қурилаётган намунали уйларни, ўзига таниш мансабдор шахсларга пора бериш орқали навбатсиз олиб беришни ваъда берган.

Жумақулов содда кишилардан 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул ва улар ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жумақуловга нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Акмал Эшонхонов
Всего комментариев: 0
avatar