Главная » 2016 » Январь » 7

Тошкентда ука акасининг пулларини ўғирлаб кетди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:56)
  • 306
  • 0

Тошкент шаҳрида Жалол исмли фуқаро ўз акасига тегишли пуллар ва моддий қимматликларни ўғирлаб кетганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “На посту” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Жалол бетартиб ҳаёт кечирган ва бир неча бор қамалиб чиққан. Қамоқдан чиққач, акаси Зокирнинг уйида вақтинчалик яшаб турган. Бу орада карчерда ишлаб ҳам келган, аммо ишга масъулиятсиз ёндашган. Унинг ўзини тутишидан норози бўлган акаси уни тез-тез койиб турган, бунинг натижасида икки орада келишмовчилик юзага келган. Шунда Жалол акасининг уйидан кўзига кўринган нарсани олиб, чиқиб кетишни режалаштирган.

Бир сафар у ёлғизлигида акасининг банк пластик картасини ва планшетини топиб олган ва уйдан чиқиб кетган. Карчер бўйича шериги Ботирхон билан пластик картадаги пулларга кайфу сафо қилган, пул тугагач, планшетни ҳам сотиб юборган.

Бир неча кундан сўнг Зокирнинг уйига келган ўғли Маҳмуд планшетнинг йўқлигини кўрган. Зокир пластик картасининг йўқолганини ҳам аниқлаган. Гап нимадалигини тушуниб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.ИИВ ходимлари тез орада ўғрини қўлга олиб, тергов ҳаракатларидан сўнг ишни судга оширган.

Всего комментариев: 0
avatar