Главная » 2017 » Сентябрь » 5

Тошкентда ўқ овози: ЙПХ ходими автомобилни тўхтатиш учун унга ўқ узди


  • Mirkarimoff
  • 05 Сен 2017(22:25)
  • 846
  • 0

Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Йўл патрул хизмати ходими иштирокида қуролли тўйнашув юз берди. Бу ҳақда шу тўқнашувда бевосита иштирок этган гувоҳлардан бири “Qalampir.uz” сайти таҳририятига хабар берди. 

“Бугун соат 17:30 атрофида ишдан эртароқ чиқиб, шахсий автомобилимда Ҳамид Олимжон метроси жойлашган ҳудуддан ҳаракатланиб кетаётган эдим. Шу вақтда ЙПХ ходимларидан бири автомобилимни тўхтатишимга ишора қилди. Ҳужжатларимни кўриб, ҳаммаси жойидалигига ишонч ҳосил қилгач, кетишимга рухсат берди. Шу вақт бошқа ЙПХ ходими автомобилимга ўтириб, олдинда кетаётган  оқ рангдаги Spark автомобилининг ортидан қувишимни буюрди. Мен унинг айтганини қилиб автомобилнинг ортидан қувдим”.

Гувоҳнинг маълум қилишича, ЙПХ ходими топшириғи билан қувилган оқ рангдаги Spark автомобили ўғирланган бўлган. Ҳамид Олимжон метроси бекати атрофида автомобиль қувиб етилган. Воқеа жойига зудлик билан бошқа патрул автомобиллари ҳам етиб келган. 

“Spark автомобилида 4-5 та эркак бор эди. Ички ишлар органлари ходимлари ҳайдовчига тўппончани ўқталишди. Автомобилдан тушиши кераклигини айтиб, уни огоҳлантиришди. Лекин автомобилни олиб қочган эркак ички ишлар органи ходимининг гапларига ва тўппончасига парво қилмай, бир икки қалтис манёврлар қилиб, автомилни яна олиб қочди”.

Ўғирлангани иддао қилинаётган автомобиль тахминларга кўра, “Паркент” бозори томонига қараб ҳаракатланган. Ички ишлар органлари ходимлари эса автомобиль ортидан бир неча бор ўқ узишган. Бунинг натижасида Мустақиллик шоҳ кўчасида катта тирбандлик юзага келган. Бизга хабар етказган гувоҳнинг маълум қилишича, бир неча автомобиллар жабрланган, бир неча киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида ЙПХ ходими ва ўғирланган Spark автомобилини қувишда ёрдамлашган йигит ҳам бор. 

Мазкур воқеа юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилдик. Бўлиб ўтган ҳолатдан Ички ишлар бош бошқармаси маъмурияти хабардор эканини маълум қилиб, бироздан сўнг расмий баёнот берилиши айтилди.

Manba:qalampir.uz

Всего комментариев: 0
avatar