Главная » 2017 » Май » 6

Тошкентда ўзбекистонлик боксчиларни мағлуб этишнинг иложи бўлмади: 4 та олтин медаль


  • Mirkarimoff
  • 06 Май 2017(23:23)
  • 696
  • 0

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин медални қўлга киритиб улгурди.

Ҳал қилувчи финал жангига қадар 9 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келган бўлиб, уларнинг 4 нафари бугун — 6 май куни жанг ўтказди.

Жанглар Мурод Аҳмадалиевнинг ғалабаси билан бошланиб, Бектемир Мелиқўзиевнинг муваффақияти билан якунига етди.

Мазкур боксчилар ярим финалга етиб келганидаёқ Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати чиптасини ҳал қилиб қўйганди. Эртага яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларида рингга чиқади.

6 май кунги жанглар

Финаллар
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Жиавеи Жанг (Хитой) — ғалаба
-60 кг: Элнур Абдураимов — Шива Тапа (Ҳиндистон) — ғалаба
-75 кг: Исроил Мадримов — Донг Юн Ли (Жанубий Корея) — ғалаба
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) — ғалаба

Всего комментариев: 0
avatar