Главная » 2016 » Январь » 28

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида Matiz ағдарилиб кетди


  • voydodaxek
  • 29 Янв 2016(01:11)
  • 543
  • 0

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрича, ЙТҲга ЙПХ ходимларининг Nexia’да Matiz’нинг ортидан қувиши сабаб бўлган.

 

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши, ёғингарчилик кўпгина бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Бироз аввал Тошкент кўчаларида катта дарахтнинг Spark автомобили устига ағдарилгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлардаги Водители Ташкента гуруҳи аъзоларининг маълумотларига қараганда, бугун Тошкент шаҳрининг Жарқўрғон кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz  автомобили мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетган. ИИБ ходимларига тегишли Nexia русумидаги хизмат машинаси эса ўнг ғилдираги билан худди шу йўлнинг четидаги ариққа бориб тушган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фикрича, ЙТҲга ЙПХ ходимларининг  Nexia’да  Matiz’нинг ортидан қувиши сабаб бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ИИБ ходимлари етиб келди. Айни пайтда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда, дейди Водители Ташкента гуруҳи аъзоларидан бири. Жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган. 
Всего комментариев: 0
avatar