Главная » 2017 » Май » 28

Тошкентнинг қайси туманларида тез-тез ЙТҲ содир бўлади: Статистика


  • Mirkarimoff
  • 28 Май 2017(21:34)
  • 180
  • 0

Йил бошидан буён (22 майга қадар) Тошкентда 472 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Энг кўп ЙТҲ Юнусобод туманида содир бўлган - 75. Аянчли статистиканинг учлигига шунингдек Чилонзор - 64 ва Мирзо-Улуғбек тумани кирган - 54 та ЙТҲ.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари сони 15% камайган. Тошкент шаҳар ЙҲББдан хабар беришларича, рақамларнинг кескин пасайишига фото ва видео кузатув компьютерлаштирилган тизимининг жорий этилиши сабаб бўлган.

4 ойда ЙТҲ оқибатида 480 киши турли даражада тан жароҳати олди, 55 нафар иштирокчи ҳалок бўлди. 2016 йилнинг ҳудди шу даври билан таққослаганда жабрланганлар сони 73 тага ёки 13,2% камайган, ҳалок бўлганлар 15 кишига ёки 21,4% камайган.

Тошкентдаги 69,1% ЙТҲлар пиёдаларнинг устига бостириб келиши билан боғлиқ.

Всего комментариев: 0
avatar