Главная » 2015 » Сентябрь » 14

Тожикистонда эфталитлар даври қабристони очилди


  • bekzod
  • 14 Сен 2015(20:45)
  • 484
  • 0
Тожикистон-Россия қўшма археологик экспедицияси Помирдаги Сариҳисор ёдгорлигидаги қазилма ишларини якунига етказди. У ерда топилган артефактлар илк ўрта асрларнинг қудратли қабилаларидан бири эфталитларга тегишли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Ишларимиз асосан V-VI асрлар қабристонида амалга оширилди. Сурхоб ва Булғори дарёларининг кесишиш нуқтасидаги ягона тепаликда кўплаб қабрлар мавжуд, - деди экспедиция раҳбари Татьяна Филимонова. – Айни пайтга қадар турли дафн қилиш анъаналари асосида бажарилган 34 қабр очилди, улар орасида отли аскар қабри ҳам бор”.

Айтилишича, ушбу қабрдаги аскар танаси олдига отнинг боши ва айрим анжомлари қўйилган. Қабр ичидан кўплаб қизиқарли топилмалар чиқариб олинга. Улар орасида бронза кўзгу бор.

“Энг диққатга сазовор топилмалар ичида одамларнинг қолдиқлари бор, улар маҳаллий аҳолининг ташқи кўринишини тиклашга ёрдам беради, - сўзида давом этди археолог. – Шаҳидон қабристони материалларини таҳлил қилган антропологлар уларнинг грациал шарқий Ўрта Ер денгизи типига, яъни европеоид ирқига мансублигини аниқлади”.
Олимларнинг хулосасига кўра, Сариҳисордаги ёдгорлик эфталитларга оиддир. Бу Марказий Осиёдаги эфталитларга оид иккинчи ёдгорликдир.

Эфталитлар илк ўрта асрларда минтақа тарихида муҳим роль ўйнаган қабилалардан бири бўлиб, уларнинг келиб чиқиши ҳақида бугунги кунга қадар аниқ хулоса айтилган эмас.
Эфталитларнинг минтақадаги ҳукмронлигига Турк хоқонлиги чек қўйган.
Всего комментариев: 0
avatar