Главная » 2016 » Март » 7

Тожикистонда носвой тайёрлашнинг стандардлари ишлаб чиқилмоқда


  • voydodaxek
  • 07 Мар 2016(13:02)
  • 486
  • 0

Душанбе бозорларидан олинган носвой таркиби экспертиза қилинган

 

Ўтган йилнинг охирида Душанбе бозорларидан олинган бир қанча носвой намуналари Менделеев номидаги бутунроссия илмий-текшириш институти ҳузуридаги “Арбитраж” кимёвий-таҳлилий марказига экспертиза учун юборилган. Бу ҳақда “News.tj” хабар берди.

Москвалик экспертлар носвой таркибидан маргимуш, хром, қўрғошин, кадмий моддаларини топганлар, лекин бу тўлиқ рўйхат эмас. Носвой таркибидаги моддалар инсон организми учун меёрлардан ортиқ эканлиги аниқланди ва носвой тайёрлашда ҳеч қандай стандартларга риоя этилмайди, натижада унинг таркибидаги зарарли моддалар миқдори тавсия этиладиган меъёрлардан 7-35 маротаба ошиб кетади, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, носвой чекиш оғиз саратони, нафас олиш йўллари ва ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари, носвой юрак-қон томир ва неврологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга носвой кучли қарамликка олиб келади. Ҳозирда Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида носвойнинг стандартлари ишлаб чиқилмоқда.

Огоҳлантирамиз, чекиш умрингизни қисқартиради!

Теги: Тожикистонда носвой тайёрлашнинг ст

Всего комментариев: 0
avatar