Главная » 2016 » Январь » 13

Тожикистонда Тош, Сопол, Зоғ, Бўри сингари исмлар тақиқланди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(22:15)
  • 296
  • 0

Тожикистонда болаларга “уларни таҳқирловчи” исмлар қўйиш тақиқланди, деб хабар бермоқда маҳаллий матбуот.

“Фуқаролик ҳолати актларини давлат томонидан рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар бугун, 13 январь куни мамлакат парламенти депутатлари томонидан бир овоздан қабул қилинди. Ўзгартишлар янги туғилган болаларга исм танлаш жараёнини тартибга солишни кўзда тутади.

Эндиликда болаларга Санг (тош), Сафол (сопол), Зоғ (зоғ), Гург (бўри) сингари исмлар қўйиш тақиқланади.

Шунингдек, бундан буён расмий ҳужжатларда тахаллуслардан фойдаланиш тақиқланади.

Теги: Сопол, Бўри сингари исмлар тақиқланди, Зоғ, Тожикистонда Тош

Всего комментариев: 0
avatar