Главная » 2016 » Август » 20

Трамп ўзининг биринчи сайловолди роликида Клинтонни кескин танқид қилди


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(15:59)
  • 225
  • 0
Дональд Трампнинг сайловолди штаби шу кунгача реклама учун бир цент ҳам сарфламаган эди. Ҳиллари клинтоннинг штаби эса реклама учун 52 миллион доллар харажат қилди. АҚШ Республикачилар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трамп сайлов кампанияси бошлангандан буён ўзининг биринчи сайловолди телевизион роликини чиқарди. Бу ҳақда “The Hill” хабар бермоқда. Видеода сухандон “Ҳиллари Клинтон Америкасида тизим америкаликларга қарши инсофсиз тарзда ишлаши” ҳақида гапиради. Шунингдек, роликда Клинтоннинг ноқонуний иммигрантларга ва суриялик қочоқларнинг қабул қилинишига нисбатан сиёсати ҳам танқид қилинади. “Жиноятда айбланган ноқонуний иммигрантлар ижтимоий ҳимоянинг афзалликларини эгаллаб, мамлакатда яшаб қолмоқда”, дейди сухандон. Видео сўнгида сухандон Трампнинг АҚШига эса ҳеч нарса хавф солмаслигини айтиб ўтади. “Террористлар ва жиноятчиларни мамлакатга қўйишмайди, чегаралар ҳимоя остида, оилаларимиз хавфсизлиги таъминланади”, дея нутқини якунлайди сухандон. АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари клинтоннинг сайловолди штаби реклама учун 52 миллион АҚШ доллар сарфлади. Шу пайтгача Трампнинг штаби реклама учун бир цент ҳам сарфламаган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar