Главная » 2016 » Февраль » 5

ТУНДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН ТАФСИЛОТЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


  • voydodaxek
  • 05 Фев 2016(23:22)
  • 490
  • 1

Кеча тунги соат 23:00 да “Ўзбекистон почтаси” АЖга қарашли Халқаро почта бўлимида кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ёнғин тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЁҲБ бўлим бошлиғи Бахтиёр Пўлатов билан боғландик.

 - Кеча тунги соат 23:00да Шимолий вокзал ёндош ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон почтаси” АЖга қарашли халқаро филиалда кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига тезкорлик билан 12 та ўт ўчирувчи машина сафарбар этилди. Ҳодиса оқибатида 900 кв. метр жой ёнди. 2000 кв. метр ҳудуд сақлаб қолинди. Ўт ўчирувчиларнинг тезкорлиги сабаб эрталабгача ҳам ўчиришнинг имкони бўлмаган жойни йигитлар тез фурсатларда ўчирганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ёнғин соат 00:44 да тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки таҳминларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юзага келган. Ҳозирда суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Теги: ТУНДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН ТАФСИЛОТЛА

Всего комментариев: 1
avatar
1 Yagona90 • 22:29, 06 Фев 2016
tavba
avatar