Главная » 2017 » Июнь » 30

Турк киноюлдузи Бурак Ўзчивит уйланди


  • Admin
  • 01 Июл 2017(00:22)
  • 1093
  • 0

 

"Муҳташам юз йил" (Muhteşem Yüzyıl), "Қора ишқ" (Kara sevda) ва "Чолиқуши" (ÇalıKuşu) каби сериаллардаги роллари билан танилган турк актёри Бурак Ўзчивит бўйдоқлик билан хайрлашди. Туркиянинг бугунги кундаги энг ёрқин киноюлдузларидан бири ўзининг ҳамкасби Фахрия Эвженга уйланди. 

Икки ёшнинг никоҳ тўйи 29 июнь куни Истанбулдаги "Саид Ҳалим Паша" саройида бўлиб ўтди. Тўйга 500 нафарга яқин кишилар таклиф қилинди. 

Бурак ва Фахрия "Чолиқуши" сериали съёмкалари вақтида танишишган, улар бу сериалда бош ролларни ижро этишган. 

Экрандаги муҳаббатнинг ҳаётга кўчиши осон бўлмади. Жуфтлик 2015 йилда, сериал съёмкалари тугагандан кейингина учраша бошлади. 2016 йилнинг декабрида севишганлар унаштирув ҳақида эълон қилишди.

Всего комментариев: 0
avatar