Главная » 2015 » Сентябрь » 14

Туркияда Эрдўғаннинг "тобут билан селфиси"ни тарқатган журнал муҳаррири ҳибсга олинди


  • bekzod
  • 14 Сен 2015(20:49)
  • 435
  • 0
Туркиядаги Nokta журнали ўзининг навбатдаги сони муқовасига мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақортловчи суратни жойлаштирганидан кейин тақиқлаб қўйилди.

Маълум қилинишича, журнал муқовасида фотошоп орқали ишланган "тобутлар фонида жилмайган ҳолда селфи олган Эрдўған" сурати жойлаштирилган эди.

Шундан сўнг, Туркия полицияси журналнинг Истанбул шаҳридаги офисига 2 марта ташриф буюрган ва тинтув ўтказган.

Айни вақтда журналнинг ушбу сонининг барча нусхалари савдодан қайтариб олинган, журналнинг твиттердаги аккаунти ҳам тўсиб қўйилган. Журнал бош муҳаррири эса ҳибсга олинган.

Шунингдек, журналга "террорчиликни ташвиқ қилиш" ва "мамлакат президентини ҳақоратлаш" айблари қўйилган.

Қайд этилишича, бу орқали журнал муаллифлари бу ташаббус орқали курдлар томонидан ўлдирилаётган аскарларга эътибор қаратишган.

Журналда Эрдўған номидан "Шаҳид бўлган аскарларнинг оила аъзолари бундан фахрланиши кераклиги" айтилган.

Теги: Туркияда Эрдўғаннинг тобут билан се

Всего комментариев: 0
avatar