Главная » 2016 » Август » 17

Туркияда минглаб полиция ходимлари ишдан бўшатилди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(11:46)
  • 172
  • 0
Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат юзасидан иккита қарор чиқарди. Уларда ФЕТОга алоқадор полиция ходимларини ёппасига ишдан бўшатиш ва мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга янги ваколатлар бериш кўзда тутилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда. Янги қарорларга кўра, Туркияда икки минг полиция офицери ва юзлаб ҳарбийлар ишдан бўшатилади. Улар давлатга қарши исёнга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, ҳукумат телекоммуникацион компанияларни ёпиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 15 июлда Туркияда бўлган давлатга қарши исён натижасида 242 киши ҳалок бўлди, 2000 минг дан ортиқ одам жароҳатланди. Давлат тўнтаришига ҳаракатда гумон қилинган 30 мингдан ортиқ одам қўлга олинди. Ўн минглаб одамлар ишдан бўшатилди. Ҳукумат исёнда ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти) раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда. Гулен айни дамда АҚШда истиқомат қилади.

Теги:

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar