Главная » 2015 » Ноябрь » 18

Туркияга фоҳишаликка олиб кетилган тошкентлик қиз қўшмачидан қочиб, Ўзбекистонга қайтиб келишга муваффақ бўлди


  • News
  • 18 Ноя 2015(19:39)
  • 889
  • 0
Айтилишича, Дилбар Султонова исмли қиз онаси билан биргаликда қийинчиликда яшаб келгани боис Дилором Парпиева исмли аёл билан танишиб, Туркияга кетишни режалаштирган. Парпиева унинг бир бой хонадонда ногирон аёлга қараб, ойига 3 минг доллар маош олишини айтган.

Маҳмуд исмли эркак Қозоғистон орқали қизни Туркияга олиб чиққан. У ерда Султонова кўплаб қизлар турадиган уйга олиб келинган ва уларга қўшилиб фоҳишалик қилишга мажбур этилган.

Бир муддатдан сўнг уйда Парпиеванинг йўқлигидан фойдаланган Султонова унинг хонасидан ўз паспортини топиб, у ердан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Тошкентга қайтиб келгач, қиз тегишли жойларга ариза билан мурожаат қилган. Натижада Парпиева қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.
Всего комментариев: 0
avatar