Главная » 2016 » Февраль » 8

ТУРКИЯНИНГ ЖИЗРА ШАҲРИДА 60 ТА КУРД ЖАНГАРИСИ ЎЛДИРИЛДИ


  • voydodaxek
  • 09 Фев 2016(00:21)
  • 412
  • 0

Туркияда тақиқланган “Курдистон ишчи партияси” таркибида бўлган 60 киши мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилоятидаги Жизра шаҳрида ўтказилган антитеррористик тадбир давомида йўқ қилинди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Бу тадбир 8 февраль куни ўтказилди. Туркия ҳарбий кучлари 70 та курд жангариси яширинган ертўлага ҳужум қилди. Қуролли тўқнашувда 60 та курд жангариси ҳалок бўлган. Туркиянинг ҳарбий махсус отряди олган талафотлар ҳозирча номаълум.

2015 йилнинг декабрь ойидан буён Жизрада 800 та курд жангариси йўқ қилинган. Курдистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли ҳам бўлган. Туркия инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармасидан олинган маълумотга кўра, 2015 йилнинг 16 августидан 2016 йилнинг 10 январигача бўлган муддатда 1,38 миллион аҳоли яшовчи Диёрбакр, Ширнак, Мардин, Хаккари вилоятларининг 19 та округида 162 та тинч аҳоли ҳалок бўлган, 58 марта комендатлик соати эълон қилинган. “Курдистон ишчи партияси” Туркияда ўз халқининг миллий автоном республикасини ташкил этмоқчи бўлганлиги сабабли террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган.

Турклар билан курдлар ўртасидаги бу қуролли тўқнашув 2015 йилда Суруч шаҳрида рўй берган терактдан кейин авж олди. Қонли тўқнашувда 32 та курд миллатига мансуб инсон ҳалок бўлган. Курдлар турк ҳукуматини террорчилар билан ҳамкорликда айблаб, турк ҳарбийларига қарши эълон қилинмаган уруш очган.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar