Главная » 2017 » Декабрь » 11

У тарихни янгилашда давом этмоқда, Мессидан янги рекорд


  • Ies_92uz
  • 11 Дек 2017(18:26)
  • 257
  • 0

Аргентиналик ҳужумчи кеча бўлиб ўтган учрашувда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва...

 

Кеча, 10 декабрь куни Испания чемпионатининг 15-турида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Вильярреал”га қарши учрашувнинг 82 дақиқасида гол урди.
 
Гап шундаки, ушбу гол Лионель Месси учун “Барселона” сафида барча мусобақалар доирасида урилган 525-гол сифатида қайд этилди.
 
Месси ушбу натижа эвазига “Бавария” жамоасининг собиқ футболчиси Герд Мюллер томонидан бир клуб сафида урилган голлар бўйича ўрнатилган рекордни такрорлади.
 
Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчиси “Барселона” сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
 
Герд Мюллер эса “Бавария” шарафини 1964 йилдан 1979 йилга қадар ҳимоя қилган.
 
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Лионель Месси жорий мавсум Испания чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни футболчи ва “Барселона” клуби ўртасидаги ўзаро келишув 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирилганди.

Всего комментариев: 0
avatar