Главная » 2017 » Ноябрь » 22

“Уч мушкетёр”ларнинг бири вафот этди...


  • Ies_92uz
  • 22 Ноя 2017(19:09)
  • 1752
  • 0

Робер Ирш “Энг яхши актёр” мукофотига бир неча бора сазовор бўлган ва “Менинг йигитим”, “Уч мушкетёр”, “Устаси фаранглар” фильмларида роль ижро этган.

 

Машҳур “Уч мушкетёр” фильми актёрларидан бири бўлган Робер Ирш 92 ёшида вафот этди.
 
Кеча Парижда француз кино ва театр актёри Робер Ирш вафот этди. Оғир хасталик билан икки кун аввал шифохонага ётқизилган Иршга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди, аммо унинг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади... 
 
Робер Ирш 1925 йилда актёрлар оиласида дунёга келган.
Бўлажак актёр1939 йил Париждан Венага кўчиб ўтади, Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг эса яна Францияга қайтади.
 
Ирш “Энг яхши актёр” мукофотига бир неча бора сазовор бўлган ва “Менинг йигитим”, “Уч мушкетёр”, “Устаси фаранглар” фильмларида роль ижро этган.
 
“Kino” нашрининг “Le Monde” таҳририяти маълумотларига таяниб хабар қилишича, актёр умрининг сўнггига қадар театр саҳналарида кичик эпизодларида иштирок этиб турган.

Всего комментариев: 0
avatar