Главная » 2018 » Январь » 4

Ҳукуматдаги энг ёш вазир ўринбосари нимадан норози?


  • Ies_92uz
  • 04 Янв 2018(18:02)
  • 154
  • 0

Саъдуллаев ёшларни янги ғоялар устида ишлашга ундайдиган фикр-мулоҳазалар ёзиб қолдиради ва унинг ёзганларига кўпинча муҳокамалар марказида бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматидаги энг ёш вазир ўрибосари Алишер Саъдуллаев ижтимоий тармоқларда энг фаол Ҳукумат вакили саналади. Саъдуллаев ёшларни янги ғоялар устида ишлашга ундайдиган фикр-мулоҳазалар ёзиб қолдиради ва унинг ёзганларига кўпинча муҳокамалар марказида бўлади.
 
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон заминида яшаб, жаҳон илм-фани ривоожига катта ҳисса қўшган буюк алломаларнинг дунё ОАВлари томонидан бу ўлкада туғилганига алоҳида урғу берилмаслиги масаласига эътибор қаратиб, шундай деб ёзади:
 
“Ва ниҳоят яна бир ишонарли ва чуқур таҳлилларга асосланган манбаа топа олдим (BBC. CO. UK). Афсуски, 20 нафар олим ҳақида гап кетган бўлса, кўрсатилган олимлар орасида бирортасининг Ватани сифатида бизнинг юртимиз келтирилмаган (ҳеч бўлмаса ҳозирги Ўзбекистон деб таъкидланмаган).  Юкланган расмлардаги маълумотни таржима қилишга улгурмадим, аммо ўқиб ҳақиқатан мағрурландим. Британия Парламентидагилар бизнинг Бухорий ҳақида, ҳатто, фикр билдиришган (Baroness Warsi). Хоразмийни инновациялар бобида етук олим бўлганини таъкидлаб ўтишган. Умуман олганда, бу каби тафсилотларнинг чеки йўқ. Лекин...
 
Бухорий – Форс олими деб таништирилган (Persian scholar).
 
Ибн Сино – Ибн Сино ҳам Форс олими дея таъкидланган.
 
Хоразмий – таажубланарлиси Хоразмий ижоди билан ҳам шу ҳолат.
 
Беруний – ҳатто Берунийда ҳам.
 
Тушунаман, ижод асосан форс тилида олиб борилган бўлиши мумкин, аммо уларнинг исмларига назар солинг:  Бухорий – Бухоро, Хоразмий – Хоразм ва бошқалар. 
 
Ислом цивилизацияси маркази шу ўринда жуда муҳим ролга эга. Халқаро меросимиз ва илмий манбааларимизни тиклаш вақти аллақачон келди. Шу ўринда бизнинг ўқувчилар ҳам ўз аждодлари ҳақида ишонарли маълумотга эга бўлиши жуда муҳим ва бу орқали ўз фикрларини асосли манбаларга таяниб билдира оладилар. Шубҳасиз,  биз ўзимиз ҳам интернетда улар ҳақидаги маълумотларни жаҳон тилларида кенг ёйишимиз шарт ва шу орқали чет эллик олимлар ва изланувчиларга ҳам ишонарли манба таъминлаб бера олган бўлардик.  Ўзимиз ҳам шунга лойиқ бўлишимиз керак. Аммо, яна ўзимиз...”

Всего комментариев: 0
avatar