Главная » 2016 » Январь » 18

Умидахон қўшиқчиликни тўхтатиши мумкин


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:36)
  • 414
  • 0

Кеча унинг навбатдаги қўшиғига клип суратга олинди. Бироқ...

 

16-17 январь кунлари “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Умидахон янги “Био-био” номли қўшиғига клип суратга олдирди. Элдор Қаюмов сўзи ва Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган мазкур таронага видеоклипни Сарвар Каримов ва Иззат Лутфуллаев суратга олди.

Клипни суратга олиш ишларининг биринчи куни тўй либослари салони, кафе ва ресторанларда бўлиб ўтди. Клипнинг трек қисми эса Тошкент шаҳрида жойлайган “Илҳом” театрида суратга олинди.
 
Умидахоннинг ўтган йили куйлаган “Сериал” қўшиғи ёшлар орасида анча оммалашган бўлса-да анча танқидларга сабаб бўлган эди. Бор умидини “Био-био”га тиккан Умидахон қўшиқ оммалашишига ҳозирдан ишонмоқда. Агар кутилган натижага эришмаса хонанда фаолиятини маълум муддат тўхтатиши мумкинлигини ҳам айтди.  

Умидахон анъаналарига содиқ қолган ҳолда қўшиқ ва унга ишланган клипни бир вақтнинг ўзида мухлисларига тақдим этмоқчи. 

Эътиборингизга истеъдодли фотограф Дониёр Қаюмов фотокамерасига муҳрлаган фотосуратларни ҳавола этамиз.












 

 

 
Всего комментариев: 0
avatar