Главная » 2015 » Январь » 21

УМИДАХОНДАН БАРАВАРИГА ИККИТА ТАРОНА ПРЕМЬЕРАСИ ТЕЗ КУНДА


  • Admin
  • 21 Янв 2015(20:10)
  • 509
  • 1

Ўзининг шўх тароналари, дилга ҳуш ёқувчи нолалари билан мухлислар орттирган Умидахон айни кунда иккита янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. Улардан бири истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, номи ҳозирча сир тутилмоқда. Аранжировкани эса Жасур Бадалбоевга ишониб топшириш ниятида.

Янги ижод намунаси тайёр ҳолга келиши билан уни “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк тингловчисига айланишингиз мумкин бўлади.

Иккинчи тарона миллий йўналишда ва у кўпчиликка таниш, яъни устоз санъаткорларимиздан бирининг репертуаридан жой олган қўшиқ.

Турли ёшдаги санъат шинаввандаларига манзур келувчи бу қўшиқ Умидахон ижросида янгича талқинда янграйди. Ҳозирча иккала таронанинг номини сир тутаётган Умидахон тез кунда кетма-кет қўшиқлар премьерасини тақдим этиш ниятида экан.

 

Теги: УМИДАХОНДАН БАРАВАРИГА ИККИТА ТАРОН

Всего комментариев: 1
avatar
1 WapStar • 21:47, 23 Янв 2015
haaa
avatar