Главная » 2017 » Июнь » 23

Умидахоннинг номи имловий хато билан ёзилган илк альбоми тақдим этилди


  • Mirkarimoff
  • 23 Июн 2017(23:33)
  • 1744
  • 0

Хонанда Умидахон 22 июнь куни ўзининг илк мусиқий тўпламини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Асли номи “Юлдузимсан” бўлган альбом номи диск чиқаришга масъул шахсларнинг айби билан “Оти юлдузимсан” тариқасида тақдим этилди. 

“Sayyod.com” нинг ёзишича, диск чиқаришнинг ташкилий масалалари билан шуғулланган “Discovery” дўконининг аксарият ходимлари русийзабон бўлгани учун улар томонидан диск номи ёзилаётган пайтда хатога йўл қўйилган.

Умидахоннинг илк альбом тақдимотида кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлиб, хонандани табриклашди. Улар орасида Манзура, Мадина Мумтоз, Ойбек ва Нигора, Аъло Раҳимова, Дилсўз ва Камола Ориповани санаб ўтиш мумкин.

Всего комментариев: 0
avatar