Главная » 2015 » Июль » 16

Уммон гуруҳи мухлислари учун муносиб совға тайёрламоқда


  • Admin
  • 16 Июл 2015(09:48)
  • 671
  • 1

Эстрадамизнинг ёш ва истеъдодли ижодкорларидан тузилган Уммон гуруҳи айни дамда қизғин ижод билан банд. Янгидан янги қўшиқлар кетма-кетлиги билан бирга мухлислари учун бир қатор янгиликлар устида иш олиб бормоқда.Яқиндагина бу гуруҳ вакиллари “Истиқлол” санъат саройида “Эслаб қол” деб номланган яккахон концерт дастурини  тақдим этган эди. Ҳозирги кунда концерт альбомининг монтаж ишлари якунланди ва тез кунда у сайтимиздан ўрин олади. Дастурга ташриф буюра олмаган мухлислар учун эса бу муносиб совға бўла олади деб ўйлаймиз.

Бу ҳали хаммаси эмас. Тиниб тинчимаган ижодкорлар мухлисларнинг севимли қўшиқлари жой олган янги тўпламни ҳам ёзиб тугаллашга улгуришди. Тез кунда икки альбом тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. Қолаверса янги қўшиқ устида ҳам иш олиб борилмоқда. Номи сир тутилаётган таронанинг муаллифи ҳар доимгидек Зоҳид Рисқиев. Бу ижод маҳсули ҳам яқин кунларда сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

Теги: Уммон гуруҳи мухлислари учун муноси

Всего комментариев: 1
avatar
1 Анонимно • 23:16, 16 Июл 2015
Yaxshi
avatar