Главная » 2016 » Август » 20

Усама бен Ладен ҳақида китоб ёзган муаллиф АҚШга 6.6 миллион доллар жарима тўлайди


  • Pro_eXclusive
  • 20 Авг 2016(15:57)
  • 283
  • 0
“Ал-Қоида” террорчи ташкилотининг собиқ раҳбари бен Ладен 2011 йилнинг 2 майида Покистонда ўлдирилган эди. АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг махсус гуруҳ жангчиси Мэтт Биссонетт “Ал-Қоида” террористик ташкилотининг раҳбари Усама бен Ладеннинг Покистонда йўқ қилиниши операцияси ҳақида китоб ёзгани учун ҳукуматга 6.6 миллион доллар жарима тўлайди. Чунки, у махфий маълумотларни тарқатмаслик тўғрисидаги келишувни бузган. Бу ҳақда “Assoiciated Press” хабар берди. Маълумотларга қараганда, Биссонеттнинг “Оғир кун” (No Easy Day) китобининг чоп этилиши юзасидан АҚШ ҳукумати судга шикоят қилган эди. Собиқ ҳарбий бу борада ҳукумат билан келишувга эришган. Китобда бен Ладеннинг ўлдирилиши операциясига доир батафсил маълумот берилган. Биссонетт Мар Оуэн тахаллуси остида китобни чиқариши олдидан АҚШ Мудофаа вазирлиги ва бошга органларга китобни текширишга бермаган. Ҳукумат ва муаллиф келушувга кўра, Биссонетт тўрт йил ичида “Оғир кун” асаридан тушган фойдага тенг маблағни жарима сифатида тўлашига тўғри келади. Маълумот ўрнида, 2011 йилнинг 2 май куни АҚШ Покистонда Усама бен Ладенни йўқ қилиш операциясини ўтказган эди. Мазкур операция “Нептун найзаси” деб номланган.

Теги:

loading...
Всего комментариев: 0
avatar