Главная » 2017 » Май » 30

Усмонов Навальнийга видеомурожаати бўйича танлов ўтказади: ҳар ҳафта ғолибига iPhone ҳадя этади


  • Ies_92uz
  • 30 Май 2017(09:01)
  • 172
  • 0


Видеоблогер сифатида илк бора имкониятларини синаб кўрган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг Навальнийга видеомурожаатларига ясалган мемлардан хурсандлигини яширмаяпти. Бир муддат аввал, кўпчилик учун кутилмаганда видеоблогер сифатида кучини синаб кўрган тадбиркор Усмонов мухолифат вакили Алексей Навальнийга бир неча мурожаатидан сўнг, мулоқотини ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан давом эттириш ниятида. 

Усмоновнинг Навальнийни "сенсираши" ва мухолифат вакили таржимаи-ҳоли, табиатини ифодалашда қўллаган сўзлари ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди ҳамда кўчирма гап, мемлар ва пародияларга айланди.

Янги видеоблогер, ўзининг иқрор бўлишича, жамоатчиликнинг унинг шахсиятига кутилмаганда бу қадар қизиқишидан жуда хурсанд бўлган ва ижтиомий тармоқлар фойдаланувчилари билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. 

Бугун Усмонов "ВКонтакте"даги саҳифасида интернет-фойдаланувчиларга мурожаатини қолдирди. Тадбиркорнинг тан олишича, у "тармоқда эркин мулоқот ва санъат ривожланишидан том маънода манфаатдордир".

"Мен ҳазил ва латифаларни яхши кўраман, шу боисдан ҳам видеомурожаатим билан стикерлар, карикатуралар, пародиялар, видеороликлар ва мемларга сабаб бўлганимдан хурсандман", - деб қайд этган Усмонов. Унинг ваъда беришича, ҳафтада бир марта ўз саҳифасида Навальнийга видеомурожаати бўйича санъат асарларидан намуналар жойлаштириб боради. 

Усмоновга ёққан видеомаҳсулот эса тақдирланади: "...ва ҳафтада бир марта менинг субъектив қарашимга ёққан муаллифни ўзимнинг илк видеомни олган қурилма - iPhone 7Plus ҳамда имзом чекилган ва мем қайд этилган футболка билан тақдирлайман".

Шундан сўнг, Усмонов шу ҳафтанинг ғолибини маълум қилган. 

Миллиардер, шунингдек, telegram стикерлари муаллифини ҳам эътироф этган. "Бу маҳсулотларни ишлаб чиққанлар совғалар билан мукофотланишади", - деган Усмонов. 

Танлов ўтказиш учун "ВКонтакте"да махсус саҳифа ҳам очилди. Танлов бўйича барча саволларни ушбу саҳифага шахсий мурожаат воситасида бериш мумкин. 

манбаа: voydoda.com 

Всего комментариев: 0
avatar