Главная » 2018 » Январь » 6

Веа анъаналарга ўзгартириш киритди


  • Ies_92uz
  • 06 Янв 2018(11:57)
  • 46
  • 0

У ўзининг инаугурация маросимига Англиянинг “Арсенал” футбол клуби бош мураббийи Арсен Венгерни таклиф қилди.

 

Одатда, мамлакатларнинг янги сайланган президентлари ўзларининг инаугурация маросимига бошқа давлатларнинг расмий шахслари ва машҳур сиёсатчиларни чақиришади.
  
1995 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган машҳур футболчи, Либерия давлатининг янги сайланган президенти Жорж Веа бу анъанага ўзига хос ўзгартириш киритди. У ўзининг инаугурация маросимига Англиянинг “Арсенал” футбол клуби бош мураббийи Арсен Венгерни таклиф қилди.  

Арсен Венгер ҳам бу таклифни қабул қилди ва қуйидаги фикрларни билдирди: “Веа мени инаугурация маросимига таклиф қилди. Унинг ҳаёти худди фильмга ўхшайди. Мен уни биринчи марта “Монако” таркибида кўрганимда, у деярли кўп нарсани билмасди, ўзини йўқотиб қўйгандек эди. Аммо, кейинчалик дунёнинг энг зўр футболчиси, деб тан олинди, энди бўлса бир мамлакатнинг президенти”.

Лондонликлар мураббийининг айтишича, Англия Футбол ассоциацияси уни дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилса, инаугурация маросимида қатнашади.

Чунки, олдинроқ Венгер “Вест Бромвич” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдаги ножўя хатти-ҳаракатлари учун дисквалификация қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган эди. 

Всего комментариев: 0
avatar