Главная » 2017 » Июнь » 13

Видео: Алишер Файз онасига аталган қўшиғига клип суратга олдирди


  • Ies_92uz
  • 13 Июн 2017(16:03)
  • 274
  • 0

Аслида бу қўшиқ бир неча йил аввал куйланган бўлиб, унга хонанда яқинда клип суратга олди.

 

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Qalampir.uz” сайти орқали онажонларга аталган “Илтижо” номли қўшиғини тақдим этмоқда.
 
Аслида бу қўшиқ бир неча йил аввал куйланган бўлиб, унга хонанда яқинда клип суратга олди. Бу ҳақда Алишер Файз шундай деди:
 
“Кўпчилик ҳамкасбларим фикримга қўшилса керак: клипи билан тақдим қиладиган аксарият қўшиқлар концерт репертуарида қолиб кетади. Мухлислар “Янги қўшиқ ёзяпсизми?” деб сўрашади. Шахсий фикрим, қўшиқлар янги-эскига эмас, яхши-ёмонга бўлинади. Клип суратга олиш учун янги қўшиқ бўлиши шарт эмас. Эътибор берсак, она ҳақидаги бирорта қўшиғимга клип суратга олиб, мухлисларга ҳавола қилмаган эканмиз. Бу ҳолат ўзимни ҳам ҳайрон қолдирарди. Лекин концерт дастурида бу мавзудаги қўшиқларга алоҳида урғу берилади. Мухлислардан ҳам илиқ фикрлар эшитамиз. Шу боис мухлисларимизга дўстона эслатма сифатида Хушнуд Дарвеш сўзи, Нодир Умаров мусиқаси билан куйланган айнан она ҳақидаги “Илтижо” қўшиғига клип суратга олдик”.
 
Бундан ташқари, хонанда яна бир қўшиғига клип суратга олди. Санъаткорнинг таъкидлашича, 3-4 йилдан буён репертуарга киритилмаган бу тарона – “Камми?” деб номланади. Бунинг сабабини хонанданинг ўзи шундай изоҳлади:
 
“Гоҳида баъзи қўшиқларимни репертуардан қизғонаман. “Агар ҳозир рўйхатга қўшсам, концерт орасида бошқа қўшиқлар билан бирга ўтиб кетиб қолса-чи?” деган фикр бўлади. Шу боис айрим қўшиқлар вақти келибгина мухлисларга тақдим қилинади.”
 
Алишер Файзнинг айтишича, қўшиқларни мухлисларга тақдим қилишдаги кетма-кетликда турфа хилликка ҳам эътибор бериш мақсадида шўх қўшиқлардан чекиниб, сокин қўшиқларга клип олинди.
 

 

Всего комментариев: 0
avatar