Главная » 2017 » Сентябрь » 2

Видео: Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш босқичлари


  • Ies_92uz
  • 02 Сен 2017(16:26)
  • 187
  • 0

 

 

Фавқулодда давлат қўмитасининг мурожаати 19 август куни эълон қилинди. Бу вақтда Ҳиндистонда бўлган Ислом Каримов давлат ташрифини муддатидан аввал якунлаб, дарҳол Ўзбекистонга қайтиб кетади.

 

Тинчлик, озодлик — Ўзбекистон эришган энг улуғ неъматлардан биридир. Бу йўлда машаққат чеккан ҳар бир инсонга бош эгсак ҳам кам...
 
Мустақиллик фарзандлари қарамлик нима эканлигини билмай улғайяпти. Билмасин ҳам! Шу сабаб тинчлик, озодликнинг қадрига етиш ҳам бурч, ҳам фарздир.
 
Бу йил Ўзбекистон Мустақиллик айёмининг 26 йиллигини нишонлайди. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг озодликка эришиш арафасида бошдан кечирган кечинмалари акс этган бир неча ҳужжатли фильмлар тайёрланган.
 
Қарамлик даврида одамлар ҳатто нолишга ҳам ҳақли бўлишмаган. Алам ҳисси уларнинг ичида қолиб кетган... Шўролар даврида бутун бир миллат “ўғри-муттаҳам” деб эълон қилинди. Ўша ватларда бутун бир юрт чеккан азобини ҳеч қандай тош-тарози ўлчай олмайди.
 
80-йилларнинг охирида одамлар орасида озодликка, мустақилликка эришиш иштиёқи кучайди. Натижада жамиятда сиёсий ўзгаришлар рўй бера бошлади.
 
Ўзбекистон Қаҳрамони Озодбек Шарафуддиновнинг айтишича, бундай вазиятда ўзбек халқидаги бу иштиёқни сўндириш, халқнинг сиёсий активлигини сўндириш учун янги найранг ўйлаб топишди.
 
Бу эса миллатлар ўртасидаги низо бўлган.  Бу гал Фарғонада низо бошланди. Бу ердан бошқа вилоятларга тарқалди.
 
1989 йил 23 июнда Ўзбекистон раҳбари сифатида иш бошлаган Ислом Абдуғаниевич Каримов бир кун ўтиб, Вазирлар кенгашининг кенгайтирилган мажлисида бу қонли фожеаларнинг туб илдизларини чуқур очиб берди.
 
Ўша вақтдаги Ўзбекистондаги шароит қониқарсиз эди. Бу аянчли ҳолат Ислом Каримов томонидан очиқ ошкор этилди.
 
1991 йил ўрталари Ўзбекистон мустақиллиги учун курашнинг энг таҳликали даври бўлди. Шу йили 17 августда Ислом Каримов Ҳиндистонга ташриф уюштирди. Бу Президент Ислом Каримовнинг илк хориж сафари эди.
 
Бу воқеанинг эртаси куни Москва шаҳрида ўзини давлат фавқулодда ҳолат қўмитаси (ГКЧП) деб атаган бир гуруҳ сиёсий авантюристлар давлат тўнтаришини содир этишади.
 
Фавқулодда давлат қўмитасининг мурожаати 19 август куни эълон қилинди. Бу вақтда Ҳиндистонда бўлган Ислом Каримов давлат ташрифини муддатидан аввал якунлаб, дарҳол Ўзбекистонга қайтиб кетади. Шу куни Ислом Каримовнинг буйруғи билан Ўзбекистонда фавқулодда давлат қўмитаси фаолияти буткул тўхтатилди.
 
1991 йил 31 август... Шу куни Ислом Каримов 1 сентябрь санасини Ўзбекистон Республикасида Мустақиллик куни деб эълон қилди. Ушбу тарихий кун — Ўзбекистон ҳаётдаги энг муҳим сана сифатида бир умр муҳрланиб қолади.
 
Шу тариқа, ўзбек халқи ўзининг аслий орзусига эришди. Аммо бу эълонни собиқ марказдаги кучларига маъқул келмади. Улар Ўзбекистоннинг истиқлолга эришиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини йўққа чиқариш учун зимдан ҳаракат қила бошлади.
 
1991 йил 30 сентябрь куни Президент Ислом Каримовга қарши фитна уюштирдилар. Ўшанда Ислом Каримовнинг қатъий позицияси, оғир-босиқлик билан фикр юритиши, депутатларни ёлғон баённомаларга ишонмасликка даъват этиши орқали бундай сиёсий қўпорувчилик ҳаракати тўхтатиб қолинди ва Ўзбекистон мустақиллиги сақлаб қолинди.
 
Ўзбекистон халқи мустақиллик, озодлик учун ўзининг Биринчи Президенти Ислом Каримовдан бир умр миннатдор. Бугунги тинч ҳаётимизга минг бор шукур!

Всего комментариев: 0
avatar