Главная » 2016 » Сентябрь » 6

Владимир Путин Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


  • News
  • 06 Сен 2016(13:11)
  • 755
  • 0
Аввалроқ, Россия давлат раҳбари Владимир Путин бугун, 6 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун келиши ҳақида хабар берган эдик. 
 
Президент Владимир Путин Самарқандга етиб келди. У Ислом Каримовнинг қабрига гулдаста қўйгач, Форумлар саройига келди. Россия Президенти мазкур саройдаги Ислом Каримов сурати остига гуллар қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 
 
Владимир Путин марҳумнинг беваси Татьяна Каримова ва унинг қизи Лола Каримова-Тиллаевага ҳамдардлик билдирди.  Россия давлат раҳбари Ислом Каримовнинг яқинлари билан ОАВ иштирокисиз суҳбат ўтказди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 4-5 сентябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтган G20 саммитидаги иштироки сабаб Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмаган эди. 

Теги: Владимир Путин Ислом Каримов қабрин

Всего комментариев: 0
avatar