Главная » 2016 » Февраль » 23

Қўл телефонида порнографик фото ва видеороликлар сақлаганларнинг сири фош бўлди


  • News
  • 23 Фев 2016(22:28)
  • 1007
  • 1
Ёшлар онгини ҳар қандай ёт унсурлардан сақлаш, уларда бузғунчи ғояларга нисбатан иммунитетни шакллантириш, турли иллатлар ва уларни тарғиб қилувчи қора ниятли кимсаларнинг ўлжасига айланиб қолмасликларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Ахборот технологиялари ривожлангани сари, ундан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Бироқ ҳамма ҳам улардан хайрли ва эзгу мақсадларда фойдаланвермайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик суратлар ва видеолавҳаларнинг кириб келиши юзасидан доимий назарот олиб борилади. Ўтган 2015 йилнинг ўзида 226 та божхона қоидабузарликлари ҳолатларида 6051 дона буҳаё мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.

Қўмитанинг хабар беришича, жорий йилда бу йўналишда олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бир қанча фуқароларнинг қўл телефонлари, планшет ва ташқи хотира ускунларида беҳаё суратлар ва видеоролик сақлаганлари аниқланган.

“Олот” чегара божхона комплекси орқали кириб келган юк автотранспортининг ҳайдовчиси, эронлик Ж.Ҳолид (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг уяли телефон аппарати хотирасида порнографик, хусусан вояга етмаган шахслар иштирокидаги беҳаё мазмундаги 3651 дона фото суратлар ва 45 дона видеолавҳаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур комплекс ходимлари туркманистонлик Ж.Исматжоновнинг ҳам қўл телефони хотирасида порнографик мазмундаги 18 та фото ва 134 та видео лавҳаларнинг олиб кирилишига чек қўйишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинди. Жумладан, “Челябинск-Тошкент” йўналишидаги поезд йўловчиси Б.Асилов қўл юклари орасидаги “Lenovo” номли ноутбук хотирасида 372 та беҳаё мазмундаги суратларни яширин тарзда олиб киришга урингани фош этилди.

Худди шу йўналишда кириб келган поезднинг яна бир йўловчиси, россиялик С.Петровнинг мобил телефони хотирасида эса фаҳш тасвирланган 626 та фото ва 14 та видео материаллар борлиги аниқланди.

“Тошкент-Москва” йўловчи поезди билан юртимизга кириб келган сурхондарёлик А.Хидировнинг қўл юклари орасидаги 2 Тб хотирага эга бўлган ташқи хотира қурилмаси (винчестер) да 121 та порнографик мазмундаги фотосуратлар ва видеороликлар борлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ачинарли холат. Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан кириб келган фуқаро А.Зуфарованинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унга тегишли бўлган планшет хотирасида 57 та беҳаёликни тарғиб қилувчи видеолавхалар борлиги аниқланган.

Андижон аэропортида эса божхоначилар “Москва-Андижон” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро К.Шодиевага тегишли мобил телефонни холислар иштирокида кўздан кечиришганида, телефон хотирасига беҳаёликни тарғиб этувчи видеороликлар жойланганлиги маълум бўлди.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган Ф.Игорованинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 1 дона смартфон яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланган. Смартфон холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса унинг хотирасида 109 та беҳаё мазмундаги видеолавҳалар борлиги фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871 сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига порнографик материалларнинг олиб кирилиши тақиқланган.
Всего комментариев: 1
avatar
1 Marsel • 22:44, 23 Фев 2016
lol
avatar