Главная » 2016 » Февраль » 18

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда рўй берган 209 та ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди


  • voydodaxek
  • 18 Фев 2016(13:53)
  • 393
  • 0

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасининг берган маълуммотларига қараганда, ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 209 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд 319 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструксиялари ва 986 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро Х.Усмоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи фуқаро Т.Суннатовнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 50 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро С.Алексееванинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 50 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жихозлари ёниб зарарланган.
Всего комментариев: 0
avatar