Главная » 2017 » Май » 27

Ўзбек фильми Халқаро Канн кинофестивалида намойиш қилинди


  • Ies_92uz
  • 27 Май 2017(12:35)
  • 473
  • 0

Фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли киноактёрлар қатори, россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам иштирок этган.

 

Кинематографияни ривожлантириш марказининг кўмаги остида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган “У” (“She”) номли қисқа метражли фильм 70-Халқаро Канн кинофестивалига тавсия қилиниб, фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб жаҳон киноижодкорларининг асарлари қатори намойиш қилинди. 

Айни кунларда Марказ директори Ойбек Абдушукуров бошлигидаги, режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда Марказнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 70-Халқаро Канн кинофестивалида иштирок этишмоқда. Марказ директори Ойбек Абдушукуров Франциянинг Канн шаҳридан тўғридан-тўғри маълум қилишича, мазкур кинофестиваль ўзбек кинематографиясини дунёга танитиш билан бирга, марказ ва дунёнинг нуфузли хорижий кинокомпаниялари ўртасида манфаатли алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун, фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли киноактёрлар қатори, россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам иштирок этган.
 
Эътиборингизга 70-Халқаро Канн кинофестивалида иштирок этаётган ёш режиссёр Мухлиса Азизова ва Марказ ходимларининг суратларини ҳавола қиламиз.

Всего комментариев: 0
avatar