Главная » 2016 » Январь » 7

Ўзбек киносида янги фильм “Мени сев”


  • Admin
  • 07 Янв 2016(18:12)
  • 1189
  • 0

Бугунги кунда ўзбек кино олами шиддат билан янги ва кутилмаган мавзудаги картиналар бойиб бормоқда. Улар қаторига яна бир фильм қўшилиш арафасида. Бу кино асар ёш бўлишига қарамай, ўз соҳасини мукаммал эгаллаб келаётган кинорежиссёр ҳамда оператор Шерзод Умаров томонидан тасвирга туширилган “Мени сев” картинасидир.  Маҳоратли кинорежиссёр Дурдона Тўлаганова муаллифлигидаги сценарий бўйича яратилган бу фильм комедия жанрида. Унда бош ролларни бир қатор маҳоратли, истеъдодли актёр ва актрисалар ижро этишган. Жумладан Рихситилла Абдуллаев, Ситора Алимжонова, Жамшид Отажонов, Элёр Маҳкамов, Зарина Алибаева ва бошқалар. Мазкур романтик фильмнинг продюсери Дурдона Тўлаганова. Ушбу картина 10-январдан юртимиздаги кинотеатрларда намойиш қилинади. Демак, бизни кузатишда давом этинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

Теги: Ўзбек киносида янги фильм “Мени сев

Всего комментариев: 0
avatar