Главная » 2015 » Декабрь » 26

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон ичидаги рейсларга авиачипталарга онлайн-буюртма бериш ва сотиш хизматини ишга туширмоқда


  • News
  • 26 Дек 2015(21:01)
  • 261
  • 0
2016 йил 5 январдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон ичидаги маҳаллий рейсларга авиачипталарга онлайн-буюртма бериш (онлайн-бронлаш) ва сотиш хизматини ишга туширмоқда. Энди, исталган вақтда уйдан ёки идорадан чиқмай туриб мустақил равишда авиачиптага буюртмани расмийлаштириш мумкин.

Онлайн-бронлаш жараёни оддий ва тушунарли қилиб ишланган. Бунинг учун www.uzairways.com манзили бўйича авиакомпания сайтига кирилади. Хизматга бош саҳифадаги “Чиптани сотиб олиш” тугмасини босиб ўтиш мумкин. Буюртмани муваффақиятли расмийлаштириш учун йўналиш ва санани, хизмат кўрсатиш синфини танлаш, тегишли маълумот – фамилия, исм-шариф, паспорт маълумотлари, алоқа учун контактлар – телефон рақами ва электрон почтани тақдим қилиш керак. Хизматга тўлов SMS-хабар бериш банк хизматига уланган UzCard пластик картаси орқали амалга оширилади.

Интернет орқали бронлаш ва тўлов муваффақиятли амалга оширилган бўлса, кўрсатилган электрон почта ва мобиль телефон рақамига сизнинг сафарингиз ҳақида тўлиқ маълумотга эга электрон билетнинг йўналиш нусхаси ва UzCard пластик картасидан пул олингани ҳақида SMS-хабар келади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтаётганда электрон авиачиптанинг нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим қилиш кифоя қилади.

Интернет орқали авиачиптага буюртма бериш ва унга ҳақ тўлаш рейсдан камида 3 соатдан олдинроқ амалга оширилиши керак.

Ушбу хизматдан 18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон резидентлари фойдалана оладилар.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar