Главная » 2016 » Январь » 27

Ўзбекистон КХДРнинг навбатдаги ядро синовлари сабабли ўз ташвишини билдирди


  • voydodaxek
  • 27 Янв 2016(11:36)
  • 409
  • 0

КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарида.

“Булар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолютсияларининг қўпол равишда бузилиши билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади.

Марказий Осийода ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхенянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги ва, умуман, дунёдаги хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради”.

Теги: Ўзбекистон КХДРнинг навбатдаги ядро

Всего комментариев: 0
avatar