Главная » 2016 » Январь » 15

Ўзбекистон олимпиячиларининг Қатардаги иккинчи ўйинини уммонлик ҳакам бошқаради


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:38)
  • 217
  • 0

16 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинда Ироқ термасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинни уммонлик ҳакам Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошқариб борадиган бўлди.

Унга ён чизиқларда уммонлик Абу Бакар Салим Маҳад Ал-Амри ва япониялик Харухиро Отсука ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини япониялик Рьюжи Сато бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпиячилари U-23 Осиё чемпионатининг биринчи ўйинини Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Биринчи турдаги иккинчи ўйинда Ироқ Яман устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

manba: kun.uz

Теги: Ўзбекистон олимпиячиларининг Қатард

Всего комментариев: 0
avatar