Главная » 2016 » Январь » 15

Ўзбекистон РФ га сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширади


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:49)
  • 379
  • 0

Ўзбекистон ва Россия РФга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар бермоқда UzDaily.uz.

РФ Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Евгений Громыко ва РФ Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин Ўзбекистон Республикаси давлат корпорациялари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш масаласининг муҳокамаси бўлди.

Ўзбек томони Ўзбекистон ўз маҳсулотини Россияга етказиб бериш, ҳамда Россия бозорининг сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда консервага бўлган эҳтиёжини қоплашга тайёр эканлигини қайд этди.

Шунингдек Ўзбекистон Россияга вино ва вино материалларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳам тайёр. Ўзбек томони Россия гуручи ва ёғ-мой маҳсулотини импорт қилишга бўлган қизиқишини билдирди.

Ўзбекистон ва Россия вакиллари қишлоқ хўжалиги бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар. Гуруҳ масалага оид вазирликлар ўртасида ҳамкорликнинг самарали механизмига айланиши ва икки мамлакат агро-саноат комплексида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш омили бўлиб хизмат қилиши даркор.

manba: kun.uz

Теги: Ўзбекистон РФ га сабзавот маҳсулотл

Всего комментариев: 0
avatar