Главная » 2017 » Декабрь » 21

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки ўрин юқорилади


  • Ies_92uz
  • 21 Дек 2017(17:45)
  • 93
  • 0

Терма жамоа аввалги кўрсаткичига нисбатан 4 очко ишлади ва икки ўринга кўтарилди.

 

Бугун, 21 декабрь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 441 (437) очко билан 78-поғонага жойлашди.
 
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан икки ўринга юқорилади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 9-ўрин (10) ни эгаллади.
 
Янги рейтингга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон Ироқ терма жамоасидан олдинга ўтди. Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги тафовут 3 очкони ташкил қилади.
 
Эрон терма жамоаси 798 очко билан ҳамон Осиёда пешқадамлик қилмоқда.
 
Кучли учликдан Австралия (747) ва Япония (600) терма жамоалари жой олишди.
 
Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишишингиз мумкин.
 
1 (32). Эрон — 798 очко;
 
2 (38). Австралия — 747 очко;
 
3 (57). Япония — 600 очко;
 
4 (60). Жанубий Корея — 570 очко;
 
5 (63). Саудия Арабистони — 543 очко;
 
6 (71). Хитой — 498 очко;
 
7 (73). БАА—  476 очко;
 
8 (77). Сурия — 442 очко;
 
9 (80). Ўзбекистон — 441 очко; + 4 очко;
 
10 (79). Ироқ — 438 очко.
 
Германия терма жамоаси 1602 очко билан ФИФА рейтингида пешқадам бўлиб турибди.
 
Бразилия 1483 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни Португалия терма жамоаси 1358 очко билан якунлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 43.305 балл билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолгани ҳақида хабар бергандик.

Всего комментариев: 0
avatar