Главная » 2018 » Январь » 4

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини қачондан бошлайди?


  • Ies_92uz
  • 04 Янв 2018(17:59)
  • 95
  • 0

Терма жамоа Осиё чемпионатида иштирок этиш учун бугун Хитойга учиб кетади.

 

Жорий йилнинг 9 январь куни Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бошланади.
 
Ушбу мусобақа учинчи марта ўтказилмоқда. Дастлабкиси, 2013 йил Уммон давлатида бўлиб ўтган.
 
Ўшанда финалга Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари етиб келишган. Финал учрашуви Ироқ терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Учинчи ўрин Иордания терма жамоасига насиб этган.
 
U-23 Осиё чемпионатининг иккинчиси 2016 йил Қатарда бўлиб ўтган. Бу мусобақада юқори ўринларни эгаллаган жамоаларга Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма тақдим этилган.
 
Финалга Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари етиб келишган. Японияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликка эришишган. Учинчи ўрин Ироқ терма жамоасига насиб этган.
 
9 январь куни учинчи бор ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатига старт берилади. Мусобақада жами 16 та терма жамоа қатнашади.
 
Ўтган йилнинг 24 октябрь куни мазкур мусобақага қуръа ташланган бўлиб, жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олишган:
 
“A” гуруҳи - Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон
“B” гуруҳи - Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин
“C” гуруҳи - Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия
“D” гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам
 


Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга учиб кетади. Ёшлар терма жамоаси гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказади:
 
9 январь соат 16:30 Қатар - Ўзбекистон
12 январь соат 13:00 Ўзбекистон - Хитой
15 январь соат 13:00 Уммон - Ўзбекистон
 

Всего комментариев: 0
avatar