Главная » 2016 » Январь » 16

Ўзбекистонда боғча пуллари оширилди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(18:54)
  • 487
  • 0

Ўзбекистон раҳбарининг 2015 йил 22 декабридаги ПҚ-2455-сон қарори 34-иловаси билан 2016 йил учун Ўзбекистон бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди.

Илова қилинган жадвалда келтирилишича, боғчалар учун тўловлар миқдори бироз оширилган.

Шунингдек, ҳукуматнинг 2010 йил 18 июндаги 117-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги низомга ПҚ-2455-сон билан киритилган ўзгартиришга мувофиқ, махсус мактабгача муассаса фаолиятини молиялаштириш манбалари яна биттага кўпайди. Эндиликда бундай муассасаларда болалар таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган ота-оналар тўлови эндиликда махсус мактабгача муассаса фаолиятини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади.

manba:kun.uz

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar