Главная » 2016 » Январь » 11

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2821 сўмдан ошди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(15:58)
  • 164
  • 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2016 йилнинг 12 январидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 4 сўм 96 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 821 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 33 сўм 84 тийинга арзонлашиб 3 053 сўм 85 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 7 тийинга қимматлашиб, 38 сўм 69 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Теги: Ўзбекистонда долларнинг расмий курс

Всего комментариев: 0
avatar