Главная » 2015 » Декабрь » 3

Ўзбекистонда интернет тезлиги 20 мартага оширилади


  • News
  • 04 Дек 2015(01:45)
  • 826
  • 0

30 ноябрь куни Тошкентда кенг полосали интернетга уланиш ҳолати ва унинг ривожига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг масъул шахслари, "Ўзбектелеком" АК вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Унда қайд этилганидек, 2015 йилда Ўзбекистон Президентининг  2015-2019 йилларда ахборот-коммуникация технологияларини манзилли ривожлантириш дастури тасдиқланган. Дастурда умумий қиймати  883,7 млн АҚШ доллардан  иборат 9 та йирик инвестиция лойиҳалари кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида кенг полосали уланиш портлари сонини 2,2 марта ошириш, маълумотлар узатиш тезлигини 20 мартага ошириш ва 20 дан ортиқ янги хизмат турларини (IP- телевидения, IP- телефония) жорий этиш мўлжалланган.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда юртимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора ортиб боряпти. 20 мингдан ортиқ сайтлар фаолият олиб бораётган жараёнда интернетдан тезкор хабар олишга интилаётганлар сони ҳам кескин ошиб бормоқда.

Теги: Ўзбекистонда интернет тезлиги 20 ма

Всего комментариев: 0
avatar