Главная » 2016 » Январь » 12

Ўзбекистонда йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларнинг телефон ва ёки планшетдан фойдаланиши тақиқланди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(01:25)
  • 302
  • 0

Ўзбекистонда 2016 йил 1 мартдан бошлаб Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ)нинг янги таҳрири кучга киради, дея хабар бермоқда ЎзА.

 

Агентликнинг қайд этишича, қоидаларга «Болалар гуруҳини ташкилий ташиш» атамаси киритилди. Унга кўра, саккиз ва ундан ортиқ болани автобусда ташиш ташкилий ташиш эканлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, эндиликда пиёдалар йўлларда юрганда, ўзлари учун ажратилган жойлардан кесиб ўтаётганда диққатни чалғитувчи нарсалар, жумладан, телефон, планшетдан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоб ўқиши тақиқланади.

Аввалроқ, ЙҲҚнинг янги таҳририда «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси пайдо бўлгани, скутерлар ва квадротцикллар эса мотоциклларга тенглаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Всего комментариев: 0
avatar