Главная » 2017 » Июнь » 22

Ўзбекистонда сел, дўл, чақмоқ ва кучли шамол бўлади


  • Ies_92uz
  • 22 Июн 2017(11:37)
  • 584
  • 0

Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари ҳавонинг ўзгариши натижасида сел келиши ва дўл ёғиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини огоҳлантирмоқда.
 
“Ўзгидромет” марказининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 23-24 июнь кунлари республиканинг айрим ҳудуларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
 
Шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиш эҳтимоли мавжуд.
 
23-25 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудуларида сел келиш хавфи мавжуд.

Всего комментариев: 0
avatar